Новости

Последние новости

ДЕПУТАТ ҚАБУЛИ

15-Эскиқўрғон сайлов округидан сайланган депутат Халилжон Тошпўлатович Сотиболдиев "Ёлғизбоғ" маҳалласида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул давомида маҳалла аҳли томонидан бир қатор долзарб масалалар ўртага ташланди. Хусусан чиқинди масаласи, ичимлик суви таъминоти, моддий ёрдам ажратиш бўйича мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.

Эътиборлиси, мазкур мурожаатлар шунчаки тингланиб қолмади. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари ҳамда тегишли соҳа масъуллари билан ҳамкорликда барча масалалар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Slide 1 of 6