Жорий йилнинг 4-ноябрь куни Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Худайбердиев Азамат Ҳайдарқулович томонидан тумандаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сон умумий ўрта таълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик холати ўрганилди. Ўрганиш давомида мактабда кўмир захираси яратилган, иситиш қозонлари, иситиш батареялари соз ҳолатда эканлиги аниқланди.