Новости

Последние новости

янв.21
Кәмбағаллықты қысқартыў ҳәм халықтың бәнтлигин тәмийинлеў бойынша тийкарғы ўазыйпалар белгилеп алынды
янв.21
Өзбекстан Республикасы Президенти Ш.М.Мирзиёев С5+1 форматындағы саммит
янв.21
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев рәсмий сапар менен екинши жаҳан саммитине қатнасыў ушын Қатар мәмлекетиниң Доха қаласына келди.
янв.21
Самарқандта ЮНЕСКО шөлкеминиң мәжилиси өткерилмекте.
янв.21
Сербия Республикасының Президенти Александр Вучичтин 28-октябрь күни Өзбекстан Республикасына келиўи.
янв.21
Мәҳалле бул- кәмбағаллықты қысқартыў, халықтың социаллық жағдайын жақсылаў ҳам раўажландырыў орайы.
янв.21
Президентимиз Ш.М.Мирзиеевтың Бельгия мәмлекетиниң пайтахты Брюссель қаласына ислеген рәсмий сапары.
янв.21
Депутатлық қадағалаў
янв.21
JAŃA BASQÍSHTA - ASHÍQ, NÁTIYJELI HÁM XALÍQSHÍL JERGILIKLI HÁKIMIYATQA QARAY!
янв.21
Jergilikli Keńes wákillikleri arttırılmaqta
Туркий ҳамкорлик: Таълим, ёшлар сиёсати ва иқтисодий тараққиётда янги имкониятлар сари

21 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаол иштирок этди. Ушбу юқори даражадаги учрашув халқаро муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликдаги муҳим воқеа сифатида қайд этилди.

Президентимиз ўз нутқида туркий мамлакатлар ўртасидаги таълим, ёшлар сиёсати ва иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлар экан, ана шу йўналишлардаги аниқ ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

Президентимиз саммитда сўзлаган нутқида туркий давлатлар ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни устувор йўналиш сифатида белгилади. Шу муносабат билан қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:

Туркий мамлакатлар ўртасида талабалар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинувини кучайтириш. Ҳамкорликда университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари ташкил этиш.Туркий тилли давлатлар ёшлари учун қўшма таълим дастурлари ва онлайн платформаларни йўлга қўйиш.

Айни пайтда, Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Туркий ёшлар академиясини ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу ташаббус ёшларнинг билим олиш, инновация ва тадқиқотларда фаол иштирокини рағбатлантиради.

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга алоҳида эътибор қаратар экан, туркий мамлакатлар ёшлари ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Хусусан: Ёшлар учун туркий халқлар тарихи, маданияти ва меросини ўргатишга қаратилган халқаро форумлар, танловлар ва фаолият лагерларини ташкил этиш, Туркий ёшлар ўртасида стартап ва инновацион лойиҳаларга қўшма грант дастурларини жорий этиш таклиф қилинди.

Бундай ташаббуслар ёшлар онгида умумий дунёқарашни шакллантириш, уларнинг интеллектуал ва ижтимоий ўсишига хизмат қилади.

Президентимизнинг Венгриядаги ташрифи доирасида иккита муҳим жиҳатга эътибор қаратилди: Туркий давлатлар ўртасида савдо-сотиқ ва инвестиция оқимларини эркинлаштириш, Транспорт ва логистика занжирларини ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини ошириш.

Ўзбекистон Венгрия билан агросаноат, кимё, фармацевтика, машинасозлик ва таълим соҳаларида қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди. Шунингдек, “Туркий инвестиция фонди” орқали янги қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизми муҳокама қилинди.

Президентимиз таъкидлаганидек, иқтисодий ривожланишнинг асоси – билимли ёшлар ва кучли таълим тизимидир. Шу боис таълим, ёшлар сиёсати ва иқтисодиёт бир-бири билан чамбарчас боғлиқ йўналишлар сифатида кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар саммитидаги иштироки ва Венгрияга ташрифи нафақат дипломатик аҳамиятга эга, балки юртимизнинг таълим, ёшлар сиёсати ва иқтисодий тараққиётдаги стратегик мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим қадам бўлди. Бу ташриф Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

Гулнора Аҳмедова

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси.