Новости

Последние новости

янв.21
Ekspert guruhi:
янв.21
🚸 YANGIOBOD KO‘CHASIDA XAVFSIZ HARAKATLANISH SHAROITI YARATISH TO‘G‘RISIDA
янв.21
🏛 DOIMIY KOMISSIYA QARORI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVIGA JAVOB
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVIGA JAVOB
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI Qaysi mansabdorlar shartli ravishda nomzod bo‘la oladi?
янв.21
🇺🇿 Yoshlar bilan muloqot: xorijda mehnat qilayotgan yoshlar holati o‘rganilmoqda
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI Kengashlar – normativ-huquqiy hujjat qabul qilish huquqiga ega
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHOVOT TUMANI KENGASHI Deputatning asosiy vazifalari va saylovchilar bilan ishlash
янв.21
Deputat o‘z kasbiy faoliyatini quyidagi prinsiplar asosida amalga oshirishi kerak:
БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ

БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ

Уйчи туманидаги 34-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар учун янада қулай ва замонавий шароитлар яратилди.

Хусусан, “ENERGY CHINA NAMANGAN KIZIL-RAVOT BATTERY ENERGY STORAGE SYSTEM FE” МЧЖ томонидан муассасага ҳомийлик ёрдами кўрсатилиб, 4 та ёзги айвонча қуриб берилди ҳамда 10 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Айни пайтда мазкур мактабгача таълим ташкилотида 180 нафар бола тарбияланмоқда. Яратилган янги шароитлар болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, очиқ ҳавода турли машғулот ва тадбирларни ташкил этиш учун қўшимча имконият яратади.

Муассасада ўтказилган тантанали тадбирда  Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар муассасада яратилган шароитлар, болалар учун ташкил этилган машғулотлар билан яқиндан танишдилар. Болажонларнинг қувончига қувонч қўшган тадбир байрамона ва кўтаринки руҳда ўтди.

Таъкидлаш жоизки, бундай ҳомийлик ташаббуслари болалар учун муносиб таълим-тарбия ва дам олиш шароитларини яратиш, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

☀️ Болалар бахти ва келажаги йўлидаги ҳар бир эзгу ташаббус — эътибор ва эътирофга муносиб!

Slide 1 of 1