ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ ХОНАДОНЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округидаги Олмазор маҳалласининг чегара ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқароларнинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи ва мавжуд муаммолари билан яқиндан танишилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди.
Аниқланган масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва фуқароларга амалий кўмак кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.