35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

янв.21
DEPUTATLIK SOʻROVI IJOBIY ECHIM TOPDI 💧✅
янв.21
🏛 VILOYAT KENGASHI QARORI IJROSI — DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
🏘 Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar holati o‘rganildi
янв.21
Shovot tumani Xalq deputatlari Kengashining reglamenti
янв.21
🚀 “Kelajak” markazi: yoshlar uchun yangi imkoniyatlar sari
янв.21
📍 Ipakchi mahallasida aholi muammolari joyiga chiqqan holda o‘rganildi
янв.21
📍 Sessiya oldidan aholi murojaatlari bilan ishlash holati o‘rganildi
янв.21
🛣 Mevazor mahallasida ichki yo‘llar holati o‘rganildi
янв.21
📍 Gulshan mahallasida qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
💧 Ko‘chama-ko‘cha yurib, ichimlik suvi ta’minoti o‘rganilmoqda
#24_masala ✅Хафталик "Иш режа асосида“ 📈 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА ОИЛАЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ

#24_masala
✅Хафталик "Иш режа асосида“ 📈 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА ОИЛАЛАР ДАРОМАДИНИ ОШИРИШ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати Х. Холиқов ҳамда Кенгаш бош мутахассиси О. Юсупов иштирокида маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолини камбағалликдан чиқариш, оилалар даромадларини ошириш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг қамровли ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида ҳоким ёрдамчиси томонидан "Сайҳун" электрон платформаси орқали шакллантирилган эҳтиёжманд оилалар билан олиб борилаётган манзилли ишлар, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, уйма-уй юриш орқали камбағаллик рўйхатига киритилган оилаларнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳолати, яратилган иш ўринлари, ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари, кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳамда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган лойиҳаларнинг амалий натижалари ўрганилди.
Депутатлик назорати жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга амалий таклиф ва тавсиялар берилди. Айрим йўналишларда иш самарадорлигини янада ошириш, фуқароларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш, камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Халқ депутатлари Кенгаши томонидан амалга оширилаётган бундай назорат тадбирлари давлат дастурлари ижросининг очиқлиги ва самарадорлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ҳамда маҳаллаларда барқарор ижтимоий-иқтисодий муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 3