Новости

Последние новости

янв.21
🌳🌿 Istirohat bog‘idagi sharoitlar deputat nazoratida 🌿🌳
янв.21
🎥Deputat faoliyati va tumandagi islohotlar e’tibor markazida
янв.21
📌 “Mahalla — islohotlar markazida: mahalliy vakillik organlari va “mahalla yettiligi”ning hamjihat faoliyati” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi
янв.21
🗑🌿 Chiqindilarni olib chiqish ishlari o‘rganildi
янв.21
🏗🏫 1-son DMTTda qurilish-ta’mirlash ishlari o‘rganildi
янв.21
🏘🌳 Yoshlar uchun yaratilgan sharoitlar o‘rganildi
янв.21
📚🏫 4-son DMTT faoliyati o‘rganildi
янв.21
📍 SHOVOT TUMANIDA ICHIMLIK SUVI TA’MINOTI O‘RGANILDI
янв.21
✅ Shovot tumani Kengashi qarori (qisqa va chiroyli)
янв.21
📌 Aholi murojaatlari bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
ТАЪЛИМ ВА ХАВФСИЗЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ТАЪЛИМ ВА ХАВФСИЗЛИК МАСАЛАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан 31-умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида мактабда ёзги таътил кунларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, маданий ва маънавий-маърифий тадбирларга кенг жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, “Долзарб 90 кун” миллий лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган спорт мусобақалари, турли тўгараклар, учрашув ва тарғибот тадбирлари юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
Шунингдек, таълим муассасасида имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди. Мактаб ҳудудидаги пандуслар, кириш-чиқиш йўлаклари, санитария хоналари ҳамда “Тўсиқсиз муҳит” талабларига мувофиқ яратилган инфратузилманинг ҳолати кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида мактаб битирувчилари учун ўтказилаётган якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳам кузатилди. Имтиҳонларнинг амалдаги тартиблар асосида, очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига мувофиқ ташкил этилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида таълим муассасасида мавжуд айрим камчиликларни бартараф этиш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш ҳамда барча учун хавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 3