Новости

СОКУ МФЙДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ.

СОКУ МФЙДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова ҳамда 18-Гулзор сайлов округи депутати А.Насриддинов томонидан Соку МФЙда кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги кўчаларнинг ободонлаштириш ҳолати, аҳоли учун яратилган шароитлар, мавжуд муаммолар ҳамда фуқароларни қийнаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хонадонма-хонадон аҳоли билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Аниқланган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.
Кўчама-кўча ўрганишлар орқали аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда аниқлаш ва уларнинг ечимини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилади

Slide 1 of 1