35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда ҳудудларда ёшлар билан олиб борилган мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар, хусусан, олий ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг контракт тўловларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Ёшларнинг мурожаатларини манзилли ўрганиш, уларга мавжуд имконият ва имтиёзлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, контракт тўлови билан боғлиқ масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Шунингдек, ҳар бир аниқланган муаммо бўйича масъулларни белгилаш, мурожаатларнинг ҳал этилишини мунтазам назорат қилиб бориш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ахборот тақдим этиш вазифалари белгиланди.
📌 Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.
Slide 1 of 1