БОЛАЛАР НАФАҚАСИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Алимирзаев Шоҳрух томонидан Янгиқўрғон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида фуқароларнинг болалар нафақаси тайинлаш билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.
📝 Ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, болалар нафақасини тайинлаш тартиби, аризаларнинг кўриб чиқилиш ҳолати ҳамда мавжуд масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
✅ Мурожаат қилган фуқароларга амалдаги қонунчилик ва белгиланган тартиблар асосида тегишли тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар назоратга олинди.
🤝 Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид мурожаатларини ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш борасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.