35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ЯНГИҚЎРҒОНДА НАВБАТДАГИ «ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ЯНГИҚЎРҒОНДА НАВБАТДАГИ «ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Янгиқўрғон туманининг Юксалиш маҳалласида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 260 миллион сўм маблағ эвазига замонавий «Ёшлар зиё маскани» барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур маскан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, билим ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Зиё масканида 1,5 мингдан ортиқ турли йўналишдаги китоблар, замонавий ўқув қўлланмалари ҳамда бадиий адабиётлар жамланган. Маскан нафақат ёшлар, балки маҳалланинг барча аҳоли қатламлари учун очиқ бўлади.
Очилиш маросимида Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган округ ҳудудида жойлашган Юксалиш маҳалласи аҳолиси ва ёшлари билан биргаликда иштирок этди.
Тантанали тадбирда сўз олганлар ёшларни ушбу қувончли воқеа билан муборакбод этиб, «Ёшлар зиё маскани» ёш авлоднинг билим ва тафаккурини юксалтириш, китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш ҳамда маҳалла аҳолисининг маънавий камолотига хизмат қилишини таъкидладилар.
Янги маскан ёшларни эзгу мақсадлар сари бирлаштирадиган, уларнинг иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган маърифат ўчоғига айланиши шубҳасиз.

Slide 1 of 4