35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ТРАНСФОРМАТОРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ

БЎСТОН МАҲАЛЛАСИДАГИ ТРАНСФОРМАТОРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА ИШГА ТУШИРИШ БЎЙИЧА ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан Янгиқўрғон тумани электр таъминоти бўлими раҳбари номига депутатлик сўрови юборилди.
Депутатлик сўровида Бўстон маҳалласи ҳудудидаги трансформаторнинг техник ҳолатини ўрганиш, зарур таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда уни белгиланган тартибда ишга тушириш масаласи кўтарилди.
Мазкур трансформаторнинг ишга туширилиши маҳалладаги хонадонларни барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, паст кучланиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Депутатлик сўровининг ижроси белгиланган тартибда назоратга олинди.