35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ҚУТЛУҒТОЛ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

ҚУТЛУҒТОЛ МАҲАЛЛАСИДА ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА
«Оғир маҳалла» лойиҳаси доирасида «Қутлуғтол» маҳалласида 5,7 километр узунликдаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари изчил давом этмоқда.
Ободонлаштириш жараёнларида маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, фуқаролар томонидан асфальтланган йўлларнинг четлари бетон билан мустаҳкамланиб, йўл қопламасининг сифатини сақлаш мақсадида асфальт юзасига қум сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур амалий ишлар маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш ҳамда ҳудуд қиёфасини обод ва кўркам қилишга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 4