35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

ҲУДУДЛАРДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ҲУДУДЛАРДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижроси, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчалар ҳамда аҳоли хонадонлари атрофида тозаликни таъминлаш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ички йўллар, электр таъминоти, ичимлик суви, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ва бошқа инфратузилма масалалари ўрганилиб, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли масъул ташкилотларга вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Кўчама-кўча ўрганишлардан асосий мақсад — аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга амалий ечим топишдан иборат.

Slide 1 of 2