Новости

Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Фаровон” маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!

Навбатдаги сессия олдидан, шунингдек, белгиланган ҳафталик иш режага мувофиқ, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатларининг тизимли ўрганишлари давом этмоқда.

🗣️ Хабарингиз бор, Кенгашнинг 2-Фароаон сайлов округи депутати Г.Умарова, туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров иштирокида “Фароаон” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспекторининг фаолиятини 24 та тавсиявий саволнома асосида атрофлича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🗣️ Кун тартибидаги асосий масала — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллани тўлиқ хавфсиз ҳудудга айлантириш бўлди.

🔔Ўрганиш жараёнида қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди:
✔️ Криминоген вазият таҳлили: Маҳалла ҳудудидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вазиятни барқарор сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар чуқур кўриб чиқилди.
✔️ ПҚ-1 қарор ижроси: Президент қарори асосида ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, "маҳалла еттилиги" ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлик тизими таҳлил қилинди.

🗣️ Жараён давомида депутат Г.Умарова аҳоли осойишталиги Кенгаш фаолиятининг энг устувор йўналиши эканлигини таъкидланди.

📌 Маҳалла тинчлиги — юрт тинчлиги! Бу борадаги депутатлик ва жамоатчилик назорати доимий равишда изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 5