Новости

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ АСФАЛЬТЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович ҳамда туман Кенгаши котибияти мутахассиси Б. Ходжаева томонидан Тинчлик маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида бажарилган асфальтлаш ишлари ҳолати кўздан кечирилди.
Жумладан, Тинчлик маҳалласидаги Учқун ва Бобур кўчаларида амалга оширилган асфальтлаш ишлари ўрганилди. Мазкур ишлар “Namangan Ideal Dizayn” МЧЖ томонидан бажарилган.
Ўрганиш жараёнида йўлларнинг сифат ҳолати, аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳамда лойиҳа ижросининг амалдаги ҳолатига эътибор қаратилди.
✅ Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар депутатлар томонидан доимий назоратга олинган.