Новости

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни  ривожлантириш ва  иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Унда депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Доимий комиссия йиғилиши кун тартибида:
1.Миробод тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш тўғрисида.
Ҳисобот берувчи: Миробод туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Орипов
2.Миробод тумани “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини харажатларга йўналтириш тўғрисида.
Ҳисобот берувчи: Миробод туман “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази директори К.Рустамов hamda Mirobod tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi mudiri M.Maraimova

🗣️ Доимий комиссия йиғилишида Миробод туман молия ва иқтисодиёт бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Орипов хамда туман “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази директори К.Рустамов hamda Mirobod tuman maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi mudiri M.Maraimovaнинг ҳисобот ва таклифлари тингланди.

Шунингдек, доимий комиссия кун тартибидан ўрин олмаган бошқа масала:Екология ва иқлим ўзгариши бошқармаси Миробод туман бўлими бош мутахассисининг “Обод маҳалла” ва маҳаллаларни комплекс ривожлантириш дастурлари доирасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 26-мартдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган “Менинг боғим” лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўрисида”ги Низомга мувофиқ, овоз бериш босқичи якуни натижасига кўра “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Очиқ бюджет” ахборот порталига ID: 054475554001 билан ғолиб бўлган лойиҳани тумандаги Қорасув МФЙ ҳудудида амалга ошириш бўйича ҳужжатлар тўпламини ўрнатилган тартибда Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига тақдим этиш чоралари кўриш тўғрисидаги маъсулларнинг ахборотлари тингланди.

📌 Муҳокамалар депутатлар томонидан таҳлилий ёндашув асосида, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди. Кўриб чиқилган масаллалар юзасидан доимий комиссиянинг қарорлари қабул қилинди, хулосалар берилиб, халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш учун хар бир масала бўйича хужжатлар тўплами Кенгаш котибиятига тақдим этилди.
Slide 1 of 4