Олтинкўл тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг
навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида депутатлар, ташкилот ва идоралар
вакиллари, шунингдек оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Кун тартибида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир долзарб масалалар,
мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг
маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этиш борасидаги қарорлар ижроси муҳокама
қилинди.
Сессияда жами 14 та масала кўриб чиқилиб, ҳар бири бўйича тегишли Кенгаш қарорлари
қабул қилинди. Муҳокамалар давомида маҳаллалардаги мавжуд ҳолатлар, ижтимоий соҳалардаги
ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ва фуқаролар мурожаатларига
жавобгарликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.