35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

4-МАМАЙ САЙЛОВ ОКРУГИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР БОШЛАНДИ

4-МАМАЙ САЙЛОВ ОКРУГИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан ўзи сайланган 4-Мамай сайлов округида кўчама-кўча ўрганиш ишлари бошланди.
Мазкур сайлов округи таркибига Олмазор, Мамай ва Қизилёзи маҳаллалари кириб, ушбу ҳудудларда жами 18 та кўча мавжуд.
Бугун депутат томонидан ҳудудлардаги аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ишларига киришилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган масалалар қайд этилиб, уларни қонуний ва амалий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланади.
Кўчама-кўча ўрганиш ишлари округдаги барча маҳалла ва кўчаларда изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 3