ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳафталик ва кунлик иш режалари ижроси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаш ҳамда таклиф ва мурожаатларини ўрганишга қаратилди.
🤝 Аҳоли мурожаатларига эътибор қаратиш, уларнинг ечимига кўмаклашиш ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.