Новости

Последние новости

янв.21
Umid MFYdagi Workout sport maydonchasi holati o‘rganildi
янв.21
"YUQORI BESHQO‘RG‘ON" MAHALLASI IJTIMOIY XODIMINING 9 OYLIK HISOBOTI ESHITILDI
янв.21
“NIHOL” MAHALLASIDA TADBIRKORLIK VA KASB-HUNARGA O‘RGATISH FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
XOTIN-QIZLAR FAOLINING 9 OYLIK HISOBOTI: MUAMMOLAR, BANDLIK VA IJTIMOIY HIMOYA
янв.21
ONA TILI — MILLIY O‘ZLIK VA MA’NAVIY MEROS TIMSOLI
янв.21
YUQORI BESHQO‘RG‘ON MAHALLASI RAISINING 9 OYLIK HISOBOTI ESHITILDI
янв.21
DEPUTATGA BIRIKTIRILGAN QONUNLAR
янв.21
2026–2027-KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK: MAKTAB FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Bo‘stonobod mahallasida 9 oylik faoliyat hisoboti eshitildi
янв.21
130-sonli DMTTning kuz-qish mavsumiga tayyorgarligi o‘rganildi
Ахборот-кутубхона марказига бино ажратиш масаласида депутатлик сўрови йўлланди

Ахборот-кутубхона марказига бино ажратиш масаласида депутатлик сўрови йўлланди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси, депутат Мамажонов Равшан Раҳмонжонович томонидан туман Ахборот-кутубхона марказига муносиб бино ажратиш масаласида депутатлик сўрови йўлланди.
Ўрганишлар давомида марказнинг жами 113 449 дона адабиёти турли манзилларда тарқоқ ҳолда сақланаётгани аниқланди. Жумладан:
🔹 52 864 дона — туман Маданият марказининг 3 та хонасида; 🔹 11 187 дона — Маънавият масканида; 🔹 21 860 дона — Қорасув МФЙ ҳудудидаги шохобчада; 🔹 27 538 дона — Қутлиғтол МФЙ ҳудудидаги шохобчада.
Китоб фондининг турли манзилларда сақланиши адабиётларни тизимли жойлаштириш, китобхонларга қулай шароит яратиш ҳамда аҳолига, айниқса, ёшлар ва ўқувчиларга замонавий ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш имкониятларини чекламоқда.
Шу муносабат билан депутатлик сўровида туман ҳудудидаги фойдаланилмаётган ёки жамоат эҳтиёжлари учун ажратилиши мумкин бўлган бинони аниқлаш ҳамда уни Ахборот-кутубхона марказига ажратиш масаласини кўриб чиқиш сўралди.
Шунингдек, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш, кўрилган чоралар ва натижалар юзасидан белгиланган тартибда ёзма маълумот тақдим этиш сўралди.
📚 Мақсад — китоб фондини ягона масканда жамлаш, аҳолининг китоблардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва ёшларнинг билим олиши ҳамда мутолаа билан шуғулланиши учун муносиб шароит яратиш.