35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

янв.21
XOTIN-QIZLAR MUROJAATLARI — E’TIBOR VA AMALIY YECHIM MARKAZIDA
янв.21
“Xislat” mahallasida hududlarning obodonlashtirish holati o‘rganildi
янв.21
“Universitet” mahallasida aholi murojaati amaliy yechim topmoqda
янв.21
“XONCHARBOG‘” MAHALLASIDA FUQAROLAR MUROJAATLARI O‘RGANILDI
янв.21
“ACHAOBOD” MAHALLASIDA MUROJAATLAR O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLALARDA SANITARIYA HOLATI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
Toshkent shahrida xotin-qizlar bilan tizimli ishlash samaradorligini yanada oshirish masalalari yuzasidan ochiq muloqot bo‘lib o‘tdi
янв.21
HUDUDLARDA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILMOQDA
янв.21
🏛 XISLAT MAHALLASIDA MUAMMOLAR JOYIGA CHIQQAN HOLDA O‘RGANILDI
янв.21
“KO‘CHAMA-KO‘CHA DEPUTAT DAFTARI” — MUAMMOLARNI MANZILLI O‘RGANISHNING AMALIY TIZIMI
ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Янгиқўрғон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш, электр энергияси таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда ички йўлларни обод қилишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, Тиллатепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли ва тадбиркорларга муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджети ҳисобидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан маҳалланинг йўл ва электр таъминоти инфратузилмасини комплекс яхшилаш бўйича қатор тадбирлар белгиланган.
Лойиҳага мувофиқ, маҳаллада 3,2 километр ички йўлларни асфальтлаш, 2 та янги трансформатор пунктини ўрнатиш, 186 та электр таянч устуни ўрнатиш ҳамда 3 километр электр тармоғини тортиш режалаштирилган.
Айни кунларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалий ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хусусан, дастлаб лойиҳада 186 та электр таянч устуни ўрнатиш кўзда тутилган бўлса, амалга оширилаётган ишлар доирасида 200 та янги таянч устуни ўрнатилди. Шунингдек, ҳудудда 5 километр электр тармоғи тортилди.
Маҳалланинг электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида 2 та трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари ҳам давом этмоқда. Янги электр тармоқлари ва трансформаторларнинг ишга туширилиши натижасида аҳоли хонадонлари ҳамда ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконияти янада ошади.
Шу билан бирга, маҳалладаги 3,2 километр ички йўлларни асфальтлаш орқали аҳолининг транспорт ҳаракати учун қулай шароит яратиш, кўчаларнинг ободлиги ва инфратузилмавий ҳолатини яхшилаш кўзда тутилган.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар нафақат мавжуд инфратузилма муаммоларини бартараф этиш, балки маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳам хизмат қилади. Йўллар ва электр тармоқларининг яхшиланиши тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қўшимча қулайлик яратиб, аҳолининг кундалик турмуш шароитини сезиларли даражада яхшилайди.
Тиллатепа маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг сифатли амалга оширилиши, белгиланган объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
🏗 Тиллатепада бунёдкорлик давом этмоқда — мақсад аҳоли фаровонлиги, обод маҳалла ва замонавий инфратузилмани таъминлаш.

Slide 1 of 9