Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Рахимов Бобир Саттарович томонидан “Тонг юлдузи” МФЙ ҳудудидаги ички йўллар ва болалар майдончаларнинг ҳолатини ўрганиш учун МФЙ раиси билан биргаликда ўрганиш тадбирларини олиб борди.
Шунингдек, ўрганишда маҳалла ҳудудидага Сайхун ва 8 март кўчаларидаги йўл қисмини таъмирлаш ҳолатлари, Янгизамон кўчасида жойлашган болалар майдончаси ҳолати ва унга туташ ҳудуда ВорКовер мажмуасини қўриш масалалари ўрганилди .
Ўрганиш давомида:
✅ Маҳалла ҳудудидага Сайхун ва 8 март кўчаларидаги йўл қисмини таъмирлаш ҳолатлари;
✅ Янгизамон кўчасида жойлашган болалар майдончаси ҳолати ва унга туташ ҳудуда Workout мажмуасини қўриш масалалари ўрганилди;
✅ Сайхун кўчасида қурилаётга савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини қўрилиш ишларидаги аҳолидан тушган шикоятлар юзасидан зарурий тавсиялар берилди.
Бизнинг асосий мақсадимиз — қулай ва ижтимоий хавфсиз ва замонавий шароитларни таъминлашдир. Тез орада ижобий ўзгаришларни амалга оширишга киришамиз.
Бизни кузатишда давом этинг, туманимиз ривожи йўлида ҳамкорликка доим тайёрмиз!