Новости

Последние новости

янв.21
Hududdagi ishlab chiqarish faoliyati o‘rganildi
янв.21
Bandlik shtabi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Hududdagi ishlab chiqarish faoliyati o‘rganildi
янв.21
Deputatlik vazifalarini samarali va mas’uliyatli bajarish kuni
янв.21
Sayyor qabul o‘tkazildi
янв.21
Deputat daxlsizlik huquqidan qay tartibda mahrum etiladi?
янв.21
Namangan shahar “Chorsu” mahalla fuqarolar yig‘ini hududida joylashgan 16-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotini rekonstruksiya qilish obyektida olib borilayotgan qurilish ishlari Namangan shahar Kengashi raisi, deputat R.Isakov tomonidan o‘rganildi.
янв.21
Namangan shahrida joylashgan gaz quyish va benzin shoxobchalarida aholiga ko‘rsatilayotgan xizmatlar sifati va samaradorligini oshirish maqsadida keng qamrovli o‘rganish ishlari olib borildi.
янв.21
Xalq bilan muloqot – hududlardagi muammolarni oʻrganish
янв.21
Sayyor qabulda fuqarolar murojaatlariga aniq chora-tadbirlar belgilandi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Меҳмонов Эсонбек Холмирзаевичнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий-маънавий соҳаларда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, 2025 йил ноябрь–декабрь ойларида ўтказилган хатлов натижасида 717 нафар ишсиз ёш аниқланиб, уларга 52 нафар раҳбар бириктирилган. Кўрилган чоралар натижасида 715 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган.

Жумладан, 455 нафар ёш доимий ишга жойлаштирилган, 69 нафари касб-ҳунарга йўналтирилган, 62 нафари ўзини ўзи банд қилган, 58 нафари тартибли меҳнат миграциясига юборилган ҳамда 24 нафари муддатли ҳарбий хизматга жалб этилган.

Шунингдек, ПҚ–61 ва ПҚ–62 қарорлари асосида 31 нафар ёшга жами 808 млн сўм кредит маблағлари ажратилган. “Ёшлар дафтари” платформасига 26 нафар ёш киритилиб, 9 нафарига 34,1 млн сўм миқдорида амалий ёрдам кўрсатилган.

Ҳисоботда туманда 14–30 ёшдаги ёшлар сони 57 588 нафарни ташкил этиши, уларнинг 65,7 фоизи “яшил”, 33,6 фоизи “сариқ”, 0,7 фоизи “қизил” тоифага киритилгани таъкидланди.

2026 йилнинг I чорагида вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилмаган. Ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар эса 2 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 83,3 фоизга камайган.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “UzChess” ва “Устоз AI” каби платформалар орқали минглаб ёшлар қамраб олинган. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 58 мингдан ортиқ ёш электрон рўйхатдан ўтган.

Шу билан бирга, тумандаги 69 та мактабда 39 352 нафар ўқувчига 3 241 нафар педагог таълим бермоқда. Мактабгача таълим соҳасида эса 496 та МТТ фаолият юритиб, 3–7 ёшли болаларнинг 93,1 фоизи қамраб олинган.

Йиғилишда 2026 йил давомида “оғир” тоифадаги 739 нафар ишсиз ёшнинг бандлигини таъминлаш, 40 минг нафар ёшни турли тадбирларга жалб қилиш, 10 минг нафар ёшни ватанпарварлик руҳидаги тадбирлар билан қамраб олиш ҳамда 20 минг нафар ёшни иқтидорли лойиҳаларга жалб этиш режалаштирилгани маълум қилинди.