Новости

Последние новости

БЎСТОН ТУМАНИДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Манзурахон Саримсоқова маҳалла ҳоким ёрдамчиси Холиқова Хуморахон ҳамкорлигида ўз сайлов округи ҳудудида бўлган "Маориф" МФЙда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни муаммосини босқичма-босқич ҳал этиш, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш ва “Аёлларга кўмак” лойиҳаси асосида Махаммаджонова Барнохонни "Хунармандлар" уюшмасига аъзо бўлиб ва унга 33 млн сўм, Исақова Химоятга 8 млн сўм кредит маблағларини олиши орқали уларни бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, хунарманд чевар Иминжонова Мафтунахонга депутат ёрдами билан устоз-шогирд йуналишида 5 нафар ишсиз ёш қизлар бириктирилди ва уларга хунар ўргатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Slide 1 of 3