Новости

Последние новости

янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
янв.21
KEGEYLIDEN AWǴANSTAN RESPUBLIKASÍNA EKSPORT JOLǴA QOYÍLDÍ.
янв.21
Mámleketlik bajını tólewden azat etiledi
янв.21
KEŃES PREZIDIUMI SHÓLKEMLESTIRILMEKTE.
янв.21
BIZ KÚTKEN NIZAM
янв.21
ALDAWSHILARǴA JOL JOQ
янв.21
«MADAD» MÁMLEKETLIK EMES KOMMERCIYALÍQ EMES ShÓLKEMI JERGILIKLI KEŃES PENEN BIRGE ISLESIWI BEKKEMLENBEKTE.
янв.21
ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ ЖОҚАРҒЫ КЕҢЕСИ ДЕПУТАТЫНЫҢ УШЫРАСЫЎЛАРЫ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.


Сессия жараёнида вилоят Кенгаши депутатлари, шунингдек, вилоятдаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан Икромхон Хошимхоновичнинг ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг таълим-тарбияси, маънавий камолоти ва жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ва фидокорона хизматлари алоҳида эътироф этилди.


Таъкидланганидек, мазкур юксак давлат мукофоти мамлакатимизда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширган ибратли фаолиятлари, устозлик ва мураббийлик йўлидаги муносиб ҳиссаларига берилган юксак баҳодир.


Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши жамоаси Нажмиддинов Икромхон Хошимхоновични ушбу юксак эътироф ҳамда муборак 75 ёш юбилейлари билан самимий табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва келгусидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилайди. 

   

Slide 1 of 2