Новости

Последние новости

янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Сайлаўшылардың машқалалары унамлы шешим тапты
янв.21
Кегейли тумани фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг МУРОЖААТИ
янв.21
KEGEYLIDEN AWǴANSTAN RESPUBLIKASÍNA EKSPORT JOLǴA QOYÍLDÍ.
янв.21
Mámleketlik bajını tólewden azat etiledi
янв.21
KEŃES PREZIDIUMI SHÓLKEMLESTIRILMEKTE.
янв.21
BIZ KÚTKEN NIZAM
янв.21
ALDAWSHILARǴA JOL JOQ
янв.21
«MADAD» MÁMLEKETLIK EMES KOMMERCIYALÍQ EMES ShÓLKEMI JERGILIKLI KEŃES PENEN BIRGE ISLESIWI BEKKEMLENBEKTE.
янв.21
ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫ ЖОҚАРҒЫ КЕҢЕСИ ДЕПУТАТЫНЫҢ УШЫРАСЫЎЛАРЫ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ.
Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович томонидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи О. Маьсумхоновга ДЕПУТАТ СЎРОВИ юборилди.

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович томонидан Янгиқўрғон туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи
О. Маьсумхоновга
ДЕПУТАТ СЎРОВИ юборилди.

Сайлов округимда жойлашган Туман маҳалласи Туман кўчасида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакилларининг депутат қабулхонасига қилган мурожаатлари асосида Сизга мазкур депутатлик сўрови юборилмоқда.
Фуқаролар ўз мурожаатларида Туман маҳалласи Иттифоқ кўчасидаги аҳоли хонадонларига электр энергияси етказиб бераётган 100 кВт қувватли эски трансформатор ҳудудда аҳоли сони ортиб бораётгани сабабли етарли қувват бера олмаётганини билдирганлар. Шу боис, мазкур трансформаторни янги, қуввати юқорироқ трансформаторга алмаштириш масаласида амалий ёрдам сўраганлар.
Шунингдек, мурожаатчилар Туман маҳалласида аҳоли хонадонларига электр энергияси узатиш тармоқларида мавжуд эски, қўлбола таянч устунларини замонавий ва хавфсиз таянч устунларига алмаштириш зарурлигини билдирганлар. Жумладан:
Мактаб кўчасида — 24 дона,
Иттифоқ кўчасида — 6 дона,
Боғичаман кўчасида — 30 дона эски таянч устунларини янгилаш масаласи кўтарилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан мазкур ҳолатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, муаммолар ечими юзасидан асосли маълумотларни “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, депутатлик сўрови олинган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай тақдим этишингизни сўрайман.