35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Новости

Последние новости

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг депутатлари М.Максудов, Д.Хатамова, котибияти мудири Т.Гаппаров, ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Р.Мамажонов ва котибият мудири М.Эргашева Янгиқўрғон туманидаги Қутлуқтол маҳалласида бўлдилар.
Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳолати ҳамда ПФ–209-сонли Фармонда белгиланган вазифалар ижроси атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан, маҳаллада аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги, мурожаатларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш, аҳоли билан ишлашда манзилли ёндашувни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида мавжуд масалаларни бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш ҳамда маҳаллада аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 3