Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан сайлов округи ҳудудидаги Гулистон маҳалласида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ички йўлларни асфальтлаш ишлари ўрганилди.
Мазкур лойиҳа «NAMANGAN TEMIR BETON BUYUMLARI ZAVODI» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Ўрганиш жараёнида асфальтлаш ишларининг сифати, белгиланган меъёр ва талабларга мувофиқлиги, қурилиш материалларидан самарали фойдаланилиши ҳамда ишларни белгиланган муддатларда якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутат томонидан масъулларга йўл қурилиши ишларини сифатли ташкил этиш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Лойиҳанинг амалга оширилиши маҳалла ички йўлларининг ҳолатини яхшилаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолига муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.