Новости

БОЛАЛАРНИНГ ЁЗГИ ДАМ ОЛИШИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

БОЛАЛАРНИНГ ЁЗГИ ДАМ ОЛИШИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини юқори савияда ташкил этиш, оромгоҳларни мавсумга пухта тайёрлаш ҳамда санитария ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш мақсадида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан “Нанай” ҳамда “Заркент” ёзги дам олдириш оромгоҳларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида оромгоҳларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, ётоқхоналар, ошхона, тиббиёт хоналари, спорт ва маданий ҳудудларнинг ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Айниқса, болалар хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “Нанай” оромгоҳига кириш қисмида оқиб ўтувчи канал қирғоқларини мустаҳкамлаш, тошлар ётқизиш орқали хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, оромгоҳларда: 🔹 ёнғин хавфсизлиги; 🔹 ичимлик суви таъминоти; 🔹 озиқ-овқат маҳсулотлари сифати; 🔹 тиббий хизмат кўрсатиш; 🔹 қутқарув воситалари мавжудлиги; 🔹 тарбиячилар ва мураббийларнинг тайёргарлик даражаси каби масалалар ҳам муҳокама қилиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда тумандаги 2 та оромгоҳда 4 сменада жами 2 080 нафар болаларни мазмунли дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
✅ Болаларнинг мазмунли дам олиши, хавфсизлиги ва соғлом муҳитда тарбияланиши бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилади.

Slide 1 of 4