Новости

ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ

ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар, мавжуд муаммолар ва таклифлар атрофлича ўрганилди. Фуқароларнинг турмуш шароити, ижтимоий масалалари ҳамда маҳалладаги долзарб муаммолар юзасидан мулоқот қилинди.
Ўрганиш жараёнида келиб тушган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови киритиш, масалаларни қонуний тартибда кўриб чиқиш ҳамда амалий ечимини таъминлаш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Slide 1 of 2