Новости

Последние новости

БЕКАБОДСОЙДАГИ СЕЛ ОҚИМИ ОҚИБАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

БЕКАБОДСОЙДАГИ СЕЛ ОҚИМИ ОҚИБАТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими,халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан “Соҳил” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Бекабодсойда юзага келган сел-сув оқими оқибатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида сел оқими натижасида сойнинг чап ва ўнг қирғоқ дамбаларида емирилишлар юзага келгани аниқланди. Хусусан, чап қирғоқда тахминан 6000 куб, ўнг қирғоқда эса 2000 куб атрофида дамба қисми зарар кўрган.
Туман фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилиб, автомобиль йўлининг 175-пикетдан 178-пикетгача бўлган қисми сақлаб қолинди.
Ўрганиш якунида масъулларга вазиятни барқарорлаштириш, хавфсизлик чораларини кучайтириш, аҳоли ва ҳудуд инфратузилмасига хавф туғдирмаслик ҳамда тиклаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 2