Новости

Последние новости

янв.21
#doimiy_komissiya ✅ “Ilk rivojlantirish markazi”ga ajratilgan mablag‘ masalasi yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
💸 Doimiy komissiya yig‘ilishida “Ilk rivojlantirish markazi” uchun mablag‘ ajratish masalasi ko‘rib chiqildi
янв.21
✅ Deputat tomonidan yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
✅ Doimiy komissiya yig‘ilishida xizmat avtomobillarini ta’mirlash masalasi ko‘rib chiqildi
янв.21
✅ Doimiy komissiya yig‘ilishida xotin-qizlar faollarining xizmat planshetlari uchun abonent to‘lovi masalasi ko‘rib chiqildi
янв.21
👨‍💼 Deputat G.Xudoyberganova aholi bandligi masalalari bo‘yicha o‘rganish o‘tkazdi
янв.21
✅ J.Mahmudov mahallasida yoshlar yetakchisi faoliyati o‘rganildi
янв.21
👍 Narpay tajribasi asosida deputat G.Xudoyberganova aholi muammolarini xonadonma-xonadon o‘rgandi
янв.21
✅ “Samarqand suv ta’minoti” MCHJ Ishtixon tumani filialida ichimlik suvi to‘g‘risidagi qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
👨‍💼 Mahallada olib borilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi
Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилишда “маҳалла еттиллиги”нинг ваколатларини кенгайтириш, уларнинг фаолиятини замон талабларига мос равишда янада самарали қилиш, жойларда аҳоли билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган йиғилишда “маҳалла еттиллиги”нинг ваколатларини кенгайтириш, уларнинг фаолиятини замон талабларига мос равишда янада самарали қилиш, жойларда аҳоли билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида маҳалла тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган селектор йиғилишида билдирилган фикр ва ташаббуслар жамиятимиз тараққиёти учун жуда долзарб аҳамиятга эга.

Маҳалла бугун нафақат аҳолининг муаммосини эшитадиган, балки уни жойида ҳал қиладиган кучли ва таъсирли бошқарув бўғини сифатида шаклланмоқда. У орқали давлат хизматлари аҳолига яқинлаштирилмоқда, ечимлар тезкор қабул қилинмоқда.

Маҳалла — халқ билан давлат ўртасидаги энг яқин ва ишончли кўприк сифатида қаралмоқда. Шу боис бу тизимни мустаҳкамлаш, унинг ваколатларини кенгайтириш ва моддий рағбатлантириш ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Маҳалла — халқ ва давлат ўртасидаги энг яқин боғловчи бўғини сифатида, аҳолининг муаммоларини ўрганиш, ижтимоий ҳимояни таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашда муҳим ўрин тутади.

Йиғилишда белгиланган вазифалар — маҳалла фаолиятини рақамлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, масъул кадрларни тайёрлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш — тизим самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани, яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари барчани – ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар, бутун жамоатчиликни қаттиқ ташвишга солиши кераклиги қайд этилди. Оила қуриш бу – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилдиМаҳалла — халқ ҳаётининг юраги. У ердаги фаолият тўғри йўлга қўйилса, аҳолининг кўпчилик муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал бўлади.

Энг муҳими, маҳаллада фаолият юритувчи кадрлар билимли, халқ билан мулоқотга очиқ бўлиши керак.

Президентимиз томонидан маҳалла тизимини ислоҳ қилиш бўйича билдирилган фикрлар — бу нафақат ташкилотчилик чораси, балки халқ билан яқинлашиш, жамиятда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган ғоядир.