Бугун
Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг
еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.
Унда
қуйидаги масалалар муҳокамага қўйилди:
* Халқ
депутатлари Олтинкўл туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини
рўйҳатга олиш ҳақида,
* Халқ
депутатлари Олтинкўл туман Кенгаши Регламенти ва доимий комиссиялар тўгрисидаги
Низомни тасдиқлаш тог'рисида,
* Андижон
вилояти ҳокимининг Олтинкўл тумани ҳокимини тайинлаш тог'рисида қарорини тасдиқлаш
ҳақида.
Шунингдек,
сессияда халқ депутатлари туман кенгашига сайланган депутатларнинг партия
гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман кенгаши регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги
низом тасдиқланди.
Халқ депутатлари туман
кенгаши қарорига мувофиқ, Расулов Отавуллахон Абдулаҳадович Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.