“Адолат " СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш. Умурзақова,Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Э.Абдурахмонов хамкорликда , Гулистон шаҳар “Буюк келажак” МФЙ еттилиги иштирокида “Биз одам савдосига қаршимиз” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Таъкидландики, одам савдоси жиноий фаолиятнинг ўта хавфли ва таҳқирловчи туридир. Мазкур жиноят қулликка ўхшаш шаклларда содир қилинади. Бундан ташқари, инсонни “товар” сифатида сотиш, инсон омиллларидан фойдаланиш йўли билан даромад орттириш билан боғлиқлиги сабабли таҳқирловчи мазмун-моҳият касб этади. Албатта, жиноятга қарши биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли идоралар томонидан кўрилаётган чоралар ва амалга оширилаётган ишларнинг ўзи камлик қилади. Бу борада барча давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлари биргаликда фаолият олиб бориши лозим.