Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Н.Рустамова томонидан Тараққиёт МФЙдаги фуқаролар мурожаатлари юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Ўзбекистон Республикасининг 1996-йил 27-декабрдаги “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги №353-И Қонунидан келиб чиқган холда Гулистон шаҳар Тараққиёт МФЙ ҳуддудида жойлашган “WАНГА МЕТЛ” қўшма корхонаси томонидан атмосфера хавосини ифлосланишига салбий таъсири кўрсатиб келинаётгани аниқланди.
Тараққиёт маҳалла фуқаролари томонидан бир неча бор мурожаатлар билдирилди. Ушбу холат бўйича қонун доирасида белгиланган тартибда ўрганишлар олиб борилиб. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши шаҳар бўлими раҳбарига ва “WАНГА МЕТЛ” қўшма корхонаси раҳбарига депутат сурови юборилди