Новости

Сайловчилар қабул қилинди – муаммолар эшитилди, ечимлар белгиланди

📢 Сайловчилар қабул қилинди – муаммолар эшитилди, ечимлар белгиланди

🗓 14 июнь куни Ангрен шаҳрининг Қорабоғ ва Янги Ўзбекистон маҳаллаларида халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Отабек Анаров ва Ангрен шаҳар депутати Неъмат Душаев иштирокида сайловчилар қабули бўлиб ўтди.

🧑‍🏫 Мактаб таъмири, 👷‍♂️ ер майдонининг ноқонуний фойдаланилиши, ⚡️ хавфли электр симлари, 💧 суғориш муаммолари — фуқаролар томонидан кўтарилган асосий масалалар шулардан иборат бўлди.

📌 Барча мурожаатлар юзасидан депутатлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди ва мутасаддиларга сўровлар юбориладиган бўлди.

📍 Депутат қабуллари — халқ овозининг давлат идораларига етиб боришига хизмат қилувчи муҳим платформа!

Slide 1 of 3