ТУМАН ҲОКИМИ ИШ КУНИНИ “ДЎСТЛИК”ДАН БОШЛАДИ
👍Бугун Учқудуқ туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов “Дўстлик” махалласида булди. Туман рахбари маҳалладаги реал ҳолатни ўз кўзи билан кўриш, аҳоли билан юзма-юз суҳбатлашиш ва энг муҳими, ечим талаб қилувчи муаммоларга аниқ ечимлар бериш мақсадида ҳудудга ташриф буюрди.
🟢Тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамроҳлигида амалга оширилган ташриф давомида маҳалла инфратузилмаси, ички йўллар ҳолати, қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди.
☺️Ҳоким маҳалла фаоллари билан суҳбатда бўлиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади.
🟢Маҳалла ҳудудидаги муаммо ва масалаларни қадамба-қадам юриб ўрганишлар тез орада ўз натижасини беради, албатта!