Новости

СПОРТ СПОРТ — СОҒЛОМ ҲАЁТ ТАЯНЧИ!

СПОРТ

СПОРТ — СОҒЛОМ ҲАЁТ ТАЯНЧИ!

🟢Бугун туманимизда спортни оммалаштириш, ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни кучайтириш ва иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги муҳим тадбир бўлиб ўтди.

♦️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 13 февралдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 26 та спорт федерация ва ассоциациялари ҳар ой спорт мактабида ўз йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқда.

🟢Шу доирада, Туман ҳокими, Гимнастика федерацияси туман бўлими раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Учқун Елмуратов ҳамда спорт мактаби директори, туман Кенгаши депутати Умрбек Салимов бадиий гимнастика бўлимидаги мураббий ва спортчилар билан очиқ мулоқот ўтказишди. Суҳбат давомида муаммолар ўрганилиб, амалий ечимлар белгилаб олинди.

♦️Шунингдек, бадиий гимнастика бўйича туман чемпионати ташкил этилди ва унда ғолиб бўлган ёш спортчилар муносиб тақдирланишди.

Slide 1 of 16