Новости

"Сўнгги қўнғироқ-янгра баландроқ"

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

#илм_энг_буюк_шараф

🟢Учқудуқ тумани ММТБга қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабида 24-май куни 46 нафар битирувчи ўқувчиларни янги ҳаёт остонасига кузатиш мақсадида "ИЛМ ЭНГ БУЮК ШАРАФ" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ-янгра баландроқ" деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Алланова Гулбахар Ескабуловна ўзининг табрик сўзи билан очиб берди. 

♦️Тадбирга туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан масъул Д.Ғайбуллаева ташриф буюрди ва битирувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, тадбирга ҳамкор ташкилот вакиллари,  ота-оналар ташриф буюрдилар. Тадбир аввалида жорий ўқув йили давомида мактаб ривожи учун  ҳиссасини қўшган устозлар, ўқувчилар, фаол ота-оналар "ЭЪТИРОФ ЁРЛИҚЛАРИ" ва махсус СТАТУЭТКАЛАР  билан тақдирландилар. 

🟢Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан Ватанни, устозларни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва рақслар маҳорат билан ижро қилинди.

Slide 1 of 8