Новости

Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

➡️Жорий йилнинг 20 май куни Халқ депутатлари Навбаҳор тумани кенгаши раиси Азамат Ўроқов раислигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

✏️. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг таълим тизими ислоҳотлари бўйича белгиланган мақсадларнинг ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

✏️. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида.

✏️. 2025 йил 1 чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.

✏️. Навбаҳор тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 1 чорак якуни бўйича чораклик ижроси тўғрисида.

⬇️Сессия сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди

Slide 1 of 8