Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бирлашсак бир элмиз.
янв.21
Xalq deputatlari Romitan tuman Kengashi kotibiyat mudiri,tuman kengashi deputati R.Atoyeva 23-IDUMda bo'lib ,o'quv-tarbiya jarayoni bilan tanishdi.
янв.21
Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши депутати Р Атоева 19-Хўжауббон сайлов округидаги 20-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди.
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА
янв.21
КЕКСАЛАРИ ҚАДИРЛАНГАН ЮРТ.
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИБ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ!
янв.21
ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИ
янв.21
ДЕПУТАТ ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ТУМАНДА КАМБАҒАЛЛИК ЮҚОРИ БЎЛГАН МАҲАЛЛАЛАРНИ ЎРГАНДИ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР.
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг
навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
 

Бугун туман маданият маркази ҳокимлиги
мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг олтинчи чиқириқ етмиш
иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши
депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари,
маҳалла фуқаролар йиғинлари “бешлиги”, умумий ўрта таълим мактаблари
директорлари ва педагогик жамоалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари
иштирок этишди.
 

Сессияга муҳокама этиш учун қўйидаги
масалалар қўйилди:
 

1. 2023 йил 9-июл кунига белгиланган
сайловни юқори савияда ўтказиш мақсадида тумандаги сайлов ўтказувчи участка
таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
 

2. Жиноят ишлари бўйича Сўх туман
судининг 2023-йил 1-чорагида туманда одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва
ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя
қилиш борасидаги ишлари тўғрисида.
 

3. Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман
судининг 2023-йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.
 

4. Сўх тумани 2-сектор ҳудудудида
эҳтиёжманд, ногирон, боқувчисини йуқотган оила аъзоларини “Темир дафтарга”
киритиш тўғрисида.
 

5. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фарғона вилояти Сўх туманидаги Халқ қабулхонасининг 2023-йил
25-май кунидаги 47-31/23-сонли хати тўғрисида.
 

Сесия кун тартибига қўйилган биринчи
масала юзасидан туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси
Иброҳимжон Ахматов сўзга чиқиб, туманда ташкил этилган сайлов ўтказувчи
участкалар таркибини сессия иштирокчиларига таништирди.
 

Участка сайлов комиссияси ва аъзоларига
оид депутатлар ва сектор раҳбарлари ўзларининг фикр-муҳоҳазаларини баён
этдилар. Ташкил этилган ҳар бир сайлов участкалари аъзолари ва таркиби
депутатлар томонидан тасдиқланди.
 

Иккинчи ва учинчи масала юзасидан Халқ
депутатлари Сўх тумани Кенгаши котибият мудири Масъуджон Жумаев маърўза қилди
ва ўз сўзида масалалар юзасидан тақдим этилган маълумотлар асосида депутатларга
ахборот берди.
 

Сессяи кун тартибидаги бошқа масалалар
юзасидан ҳам туман Кенгаши котибият мудири томонидан сессия иштирокчиларига
маълумотлар етказилди. Фуқароларни “Темир дафтар” га киритиш ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасига моддий ёрдам
масаласида мурожаат этган фуқарога амалий кўмак бериш депутатлар томонидан
маъқулланди.
 

Сессия давомида кун тартибидаги
масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини музокара давомида билдирдилар.
Қўйилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан сессия
якунланди.
  

Slide 1 of 13