Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Aholiga sifatli tibbiy yordam ko’rsatish deputat nazoratida. Aholiga zarur davolash va profilaktik tibbiy xizmatlar o’z vaqtida va yuqori sifatda taqdim etilishi uchun barcha choralar ko’rildi.
янв.21
Hazortut MFYda chiqindilarni o’z vaqtida olib chiqish deputat nazoratida. Mahalla aholisi uchun toza, sog’lom va obod muhit yaratish, sanitariya holatini muntazam nazoratga olindi.
янв.21
Mahalladagi tarixiy boyliklar holati deputat e'tiborida. Azizon mahallaning boy ma’naviy merosini saqlash, uning tarixi va qadriyatlarini keng targ’ib qilish, shuningdek, fidoiy insonlarning jamiyat taraqqiyotiga qo’shayotgan hissasini munosib baholandi .
янв.21
Mahallada yoshlar bilan amalga oshirilayotgan ishlar deputat tomonidan o’rganildi. Yoshlarning ijtimoiy faolligini ta’minlash, ularni ta’lim, sport, ma’naviy tarbiya va kasb-hunar sohalarida qo’llab-quvvatlash masalalari e’tiborda.
янв.21
Xotin-qizlar masalalari deputat nazoratida ko’rib chiqildi. Ayollarning ijtimoiy faolligi, bandligi va malakasini oshirish masalalariga alohida e’tibor qaratildi.
янв.21
SARBO‘STONDA SUMALAK SAYLI Tuman Kengashi deputatlari Feruzaxon Cho‘liyeva, Maxfirat Atoyeva, kotibiyat xodimi Gulruh Soliyevalar sayl mehmoni.
янв.21
Bolalar uchun sport zallar holati deputat nazoratida. Bolalarning sog’lom, jismonan baquvvat va ma’nan barkamol bo’lib voyaga yetishida sportning ahamiyati beqiyos.
янв.21
Doimiy komissiya yig'ilishi o'tkazildi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 10-noyabrdagi “Ijtimoiy himoya yagona reyestr” axborot tizimi orqali kam ta’minlangan oilalarni aniqlash va ularga ijtimoiy nafaqalar tayinlash bo‘yicha elektron shaklda ariza berishni joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 596-sonli qarori asosan tumanda jami "Ijtimoiy himoya yagona reyestr"ga kiritishni, tuman Kengashining mahalliy budjet, tadbirkorlikni rivojlantirish va iqtisodiy islohotlar masalalari bo‘yicha doimiy komissiyasi ko'rib chiqdi.
янв.21
Ko’p qavatli uylarda xavfsizlik holati deputat tomonidan o’rganildi. Aholining tinch va osuda hayotini ta’minlash, xavfsiz yashash muhitini yanada mustahkamlash maqsadida ko’p qavatli uylardagi xavfsizlik holati yaxshilandi.
янв.21
Deputat saylovchilar bilan uchrashdi. 14-O'zbtkiston saylov okrugi deputati F.Cho'liyeva o’z saylov okrugida saylovchilar bilan navbatdagi uchrashuvni o’tkazdi.
Бухорода давлат идоралари фаолият очиқлиги буйича Марказий Осиё давлатлари форуми бўлиб ўтмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида “Давлат идоралари фаолияти очиқлиги бўйича Марказий Осиё давлатлари форуми” бўлиб ўтмоқда. 

Илк маротаба ташкил этилаётган мазкур халқаро анжуман Марказий Осиё давлатларининг масъул давлат идоралари вакиллари ҳамда халқаро ва нодавлат ташкилотларнинг етакчи экспертларини қамраб олди.  

Унда шунингдек, Олий Мажлиси Сенати Раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Нарбаева кириш сўзи билан иштирок этди. 

Форумда дастлаб халқаро ҳамжамият эътиборига Ўзбекистонда давлат раҳбарининг ташаббуси билан давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарасига бағишланган тақдимот ҳавола этилди.  

Таъкидланганидек,   2021-2022 йилларда қабул қилинган 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда очиқликни таъминлаш ҳамда турли соҳа ва йўналишларда шаффофлик механизмларини жорий этишга қаратилган 175 та вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари қайд этганидек, Янги Ўзбекистонда Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан идавлат бошқарувига очиқликни жорий этиш, ахборотларнинг умумфойдаланиш учун очиқлик ҳолати, маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.  

Мазкур топшириқларнинг 47 таси қонунчиликда амалда мавжуд бўлган тартиб-таомилларни очиқлик принциплари асосида такомиллаштиришга қаратилган бўлса, 94 таси бўйича янги механизмларни жорий этиш назарда тутилган.

Шу каби тизимли ислоҳотлар самараси ўлароқ “Open data watch” ташкилотининг “Очиқ маълумотларни кузатиш” халқаро индексида 2020 йилда Ўзбекистон 125-ўринни эгаллаган бўлса, 2022 йилга келиб, 40-ўринга кўтарилиб олди. 

Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлар барча тоифадаги мансабдорларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатига кенг жамоатчилик ҳамда халқ кўзи билан баҳо бериш имконини яратди. 

Соҳадаги сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий давоми сифатида 2021 йилнинг 16 июнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармон билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларида мавҳум бўлган муаммоли масалалар тўлиқ ўз ечимини топди.

Мисол учун, сўнгги вақтларда кўп муҳокама бўлаётган давлат харидлари соҳасини олайлик. Мазкур Фармон билан 2021 йилнинг 1 июлидан эътиборан ҳар бир давлат органлари ва ташкилотлари Очиқ маълумотлар порталида давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жойлаштириб бормоқда. Хусусан, порталда тендер асосидаги харидлардан ташқари, тўғридан тўғри тузилган шартномалар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўз аксини топади. Масалан, бирор давлат органи машина ёки компьютер сотиб олмоқчи. Илгари бундай харидлар тўғрисида тузилган шартнома олди-сотди қилган икки ташкилотдан бошқа ҳеч қаерда қайд этилмас эди. Энди шундай маълумотлар ҳам очиқланади. 

Яна бир муҳим масала. Бир қатор давлат идоралари томонидан давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлардан ўтказилади. Бунга бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича молиявий таҳлиллар, солиқ, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа йўналишлардаги текширувларни мисол қилиб келтириш мумкин. Шу пайтгача ўтказилган бундай текширувлар ҳеч қаерда очиқланмас эди. Эндиликда бу ҳақдаги маълумотлар ҳам Очиқ маълумотлар портали орқали жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Ботир Зарипов ўз нутқида очиқлик соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг қилиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.  

Тақдимотдан сўнг Форум ўз ишини “Давлат идоралари фаолияти очиқлигининг коррупцияга қарши курашишдаги роли”, “Очиқ маълумотлар экотизимини яратишнинг долзарб масалалари”, “Очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик механизмлари” каби сессиялардаги муҳокамалар билан давом эттирди.

Мазкур сессиялар доирасида асосий эътибор коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича илғор механизмларни жорий этиш, бу борада миллий ва халқаро тажрибалар билан яқиндан танишиш, давлат хизматининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, қолаверса, соҳадаги ҳуқуқий ва институционал базани янада такомиллаштириш масалаларига қаратилди.

Форумда Марказий Осиё давлатлари вакилларидан ташқари, Франция, Германия, Словения ҳамда Аргентина каби давлатлар вакиллари ҳам иштирок этиб, ўз тажриба ва илғор амалиёти билан ўртоқлашди. 

Мулоқотлар мобайнида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишда очиқликни таъминлашга доир самарали сиёсатни ишлаб чиқиш, айни йўналишдаги чора-тадбирлар натижадорлигини баҳолаш ва сифатини ошириш масалаларида ҳам ўзаро фикр алмашилди.  

Форум доирасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишга тушириладиган яна бир муҳим лойиҳа — “Open Data” электрон платформасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Мазкур платформа давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларнинг салоҳиятини ошириш борасидаги тизимли ишларни янада такомиллаштириш мақсадида  ишлаб чиқилган бўлиб, у ходимларга иш жойидан ажралмаган ҳолда онлайн ўқиш имконини беради.  

Платформада ҳар бир ўқув модули якунида тингловчининг билими тест ва бошқа интерактив усуллар ёрдамида синовдан ўтказиш, тўплаган баллар асосида уларнинг рейтингини юритиш ва юқори натижага эришганларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этилган.

Форум якунида иштирокчилар томонидан берилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида Форум тавсиялари ишлаб чиқилади.

Форум якунлари бўйича “Давлат идоралари фаолияти очиқлиги бўйича Марказий Осиё давлатлари форуми” тавсиялари қабул қилинади. 

Slide 1 of 9