Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бирлашсак бир элмиз.
янв.21
Xalq deputatlari Romitan tuman Kengashi kotibiyat mudiri,tuman kengashi deputati R.Atoyeva 23-IDUMda bo'lib ,o'quv-tarbiya jarayoni bilan tanishdi.
янв.21
Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши депутати Р Атоева 19-Хўжауббон сайлов округидаги 20-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди.
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА
янв.21
КЕКСАЛАРИ ҚАДИРЛАНГАН ЮРТ.
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИБ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ!
янв.21
ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИ
янв.21
ДЕПУТАТ ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ТУМАНДА КАМБАҒАЛЛИК ЮҚОРИ БЎЛГАН МАҲАЛЛАЛАРНИ ЎРГАНДИ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР.
Аждодларимиз оила муқаддаслиги ҳақида

Абу Наср Фаробий ўзининг ижтимоий-фалсафий, сиёсий қарашларининг марказига инсонни, унинг мақсад-муддаоларини ўрганишни, ахлоқий камолот ва бахт-саодатга эришув йўлларини кўрсатишни қўяди. Ахлоқий камолот деганда, файласуф хайр-эҳсонли ишлар, гўзал инсоний фазилатларни тушунади. Ахлоқий камолотга халақит берувчи салбий иллатларга эса дангасалик, билимсизлик, онгсизлик, нодонлик, ҳунарсизлик киради. “Ҳақиқатда, – дейди у, – ҳар бир борлиқ ҳеч сўзсиз ўз вужудига ўзига хос бўлган мартаба – энг юксак камолотга эришиш учун борлиққа келган. Инсон учун хос бўлган бу камолотнинг номини энг етук бахт-саодат деб аталади”. Комил инсон, олимнинг назарида, билимдон, ақлли, зукко, одил, софдил, камтар, хушфеъл, жамият манфаатини кўзловчи, ор-ғурурли ва бошқа фазилатлар соҳиби бўлиши лозим. Фаробий таъкидлайдики, ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қувват – руҳий куч билан боғлиқ. Инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, фикрлаш қувватига туғилишдан эга бўлади, бу хусусиятлар бола камолга ета бориши билан ривожланиб боради.

Фаробий, инсон камолотга ёлғиз ўзи эриша олмайди, у бошқалар билан алоқада бўлиш, уларнинг кўмаклашуви ёки муносабатларига муҳтож бўлади, дейди. Хусусан, Форобий айтадики, “бахт-саодат осойишта ҳаёт, кишилар ўртасидаги ҳамкорлик, комил инсон ҳақидаги идеаллар, маънавий баркамоллик инсоннинг кўп ижобий фазилатлари ва хислатлари асосида кишилар жамоасида юзага келади”. Унингча, инсон ўз-ўзидан бахтли бўла олмайди, бу нарса унинг ҳаракатларига, меҳнатига, касб-ҳунарни эгаллашига, билимига боғлиқ. “...Инсон юксак камолотга эришуви йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз, ўзи ўйлаётган сўнгги даражадаги бахт-саодатга эришади”. Бунга Форобий таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин, чунки мақсадга мувофиқ амалга оширилган таълим-тарбия инсонни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан камолга етказади, хусусан, инсон табиат ва жамият қонун-қоидаларини тўғри билиб олади ва ҳаётда тўғри йўл тутади, бошқалар билан тўғри муносабатда бўлади, жамият тартиб-қоидаларига риоя этишни ўзи ва бошқалар учун манфаатли, деб ҳисоблайди. Демак, Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат, деб билади.

Форобийнинг таълим-тарбия йўллари, усуллари, воситалари ҳақидаги қарашлари ҳам қимматлидир. У “инсонда гўзал фазилатлар икки йўл – таълим ва тарбия йўли билан ҳосил қилинади. Таълим фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса, амалий иш тажриба билан, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакаларидан иборат бўлган иш-ҳаракат, касб-ҳунарга берилган бўлиши, ўрганишидир, - дейди. Таълим назарий фазилатларни бирлаштирса, тарбия эса туғма фазилат – назарий билимлар ва амалий касб-ҳунар, хулқ-одоб фазилатларини бирлаштиради, таълим сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади, дейди. Ҳар иккаласи бирлашса, етуклик намоён бўлади, аммо бу етуклик билим ва амалий кўникмаларни қай даражада ўрганганлигига қараб пайдо бўлади, деб кўрсатади. Форобий таълимда барча фанларнинг назарий асослари ўрганилса, тарбияда маънавий-ахлоқий қоидалар, одоб меъёрлари ўрганилади, касб-ҳунарларга оид малакалар ҳосил қилинади, деб уқтиради. Шунинг учун ушбу ғояларни оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашда, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашда фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади.

Шарқнинг буюк шоири, файласуфи ва давлат арбоби Алишер Навоий инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотга эришувида оила, жамият, давлатнинг ўрнини беқиёс, деб баҳолаган. Инсон учун комилликдан нишона фазилат – эҳсон қилишдир. У инсон қалбини дунё бойликларидан устун қўяди, инсонларни севишга, уларни қадрлашга ўргатади. Навоий эҳсонга – Инсоният боғининг энг гўзал дарахти ва одамийлик хазинасининг энг бебаҳо гавҳари, – деб баҳо беради. Унинг фикрича, дунёдаги ҳамма нафосат олами инсонларга хизмат қилишга қаратилгандир. Алишер Навоий инсоннинг  қадр-қиммати  унинг  мол-мулки, зеб-зийнати, мансаби, ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки унинг маънавий қиёфаси, ахлоқий сифатлари, ундан элга қанчалик наф тегиши билан белгиланади дейди. Бу ҳақда унинг қуйидаги сўзлари таҳсинга сазовордир: “Кишиларнинг сўз билан наф етказиш қўлидан келмаса, лоақал кўнглидаги андишаси яхши бўлиши керак. Кўнгли одамларнинг хурсандлигидан хурсанд бўлиши лозим. Кимнинг халқ ғамидан ғами бўлмаса, ҳақиқий одам бўлсанг, уни одам дема”. Навоий ўзининг “Хамса” асарида инсон камолотида ижтимоий муҳитнинг ўрни муҳим эканлигини таъкидлайди. Бу эса, меҳнатсеварлик, покланиш, ҳалоллик, имон-эътиқодли бўлиш орқали амалга ошиши аллома томонидан илмий асослаб берилади.

Оиланинг соғлом муҳити инсон камолотида муҳим роль ўйнайди. Соғлом муҳит барча ишларнинг тўғри ҳал қилинишига, мақсад ва вазифаларнинг тўла амалга ошишига имконият яратади. Халқимиз беҳуда “Қуш уясида кўрганини қилади”, деган эмас. Ёшлар уйида, таълим муассасасида кўрган-билган ва тинглаган ўгитлари, олган сабоқлари таъсирида камолга етади. Бу жараёнда аждодлар маънавий меросидан фойдаланиш янада яхшироқ натижадорликка эришиш омиллари сифатида хизмат қилади.  

Абира Ҳусейнова,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор 

Slide 1 of 1