35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ўзи сайланган 17-Қутлуғтол сайлов округи ҳудудидаги «Юксалиш» маҳалласи, «Сарбаланд» кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.
Учрашув давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, «Сарбаланд» кўчасини асфальтлаш масаласи жойида ўрганилди.
Мазкур масалани ҳал этишда «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича фуқароларга тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, кўчада ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, ҳудуд тозалиги ва тартибини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 3