Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияни Кенгаш раиси И.Хушмуродова олиб борди.

Кун тартибида:

- вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф- асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сонли Фармони ижроси;

- Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан биргаликда “Жамоат биноларида энергия самарадорлигини ошириш” ва “Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш” бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар концепциялари тўғрисида;

- вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сонли Фармони ижроси тўғрисида;

- бюджет ссудасидан мавжуд қарздорликни вилоят маҳаллий бюджетининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан қайтариш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджети параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

- Қашқадарё вилоятида 2-босқич учун шакллантирилган “драйвер” лойиҳаларни амалга ошириш учун дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 12 апрелдаги VII-10-64-4-0-К/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 17 мартдаги VII-9-47-4-0-К/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 17 март “2024 йил 9 августдаги “Вилоятдаги кичик саноат зоналари инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида маблағ ажратиш тўғрисида”ги VII-79-102-4-0-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги VII-9-49-4-0-К/25-сонли қарори тўғрисида;

- вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоийиқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли ҳамда 2025 йил 7 февралдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сонли қарорлари ижроси тўғрисида;

- Қашқадарё вилоятининг 2025-йилги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини йўналтириш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 23 февралдаги VI-71-23-4-0-К/24-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Масалалар кўриб чиқилди.

Slide 1 of 7