35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Камбағалликдан фаровонлик сари”

Халқ депутатлари Янгиқўрғон  туман Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон  ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ–143-сонли “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ҳамда ПҚ–330-сонли “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорига мувофиқ, тумандаги маҳаллаларда хонадонлар кесимида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ўрганишлар асосида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати таҳлил қилиниб, уларни камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва даромад манбаларини яратишга қаратилган аниқ чоралар кўрилмоқда. Бу жараёнда маҳаллабай ишлаш тамойили асосида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ҳар бир эҳтиёжманд оилага индивидуал ёндашув асосида ёрдам берилмоқда.

Slide 1 of 3