Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI – E'TIBOR MARKAZIDA
янв.21
MUSTAQILLIK MAHALLASIDA XOTIN-QIZLAR FAOLI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLA YETTILIGI BILAN AMALIY MULOQOT: USTUVOR VAZIFALAR BELGILAB OLINDI
янв.21
ADLIYA BO‘LIMINING YARIM YILLIK AXBOROTI DOIMIY KOMISSIYADA KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
MOLIYA VA IQTISODIYOT BO‘LIMI XODIMLARIGA QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI
янв.21
MAHALLAGA BIRIKTIRILGAN TIJORAT BANKI VAKILI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
KO‘CHABOSHILARI BILAN UCHRASHUVDA QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI VA FUQAROLAR FIKRLARI O‘RGANILDI
янв.21
HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
SO‘FI MAHALLASIDA SAYYOR QABUL O‘TKAZILDI
«ПОДШО ОТА» СОЙИДА СУНЪИЙ КЎЛ — ТУРИЗМ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

«ПОДШО ОТА» СОЙИДА СУНЪИЙ КЎЛ — ТУРИЗМ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
Сўнгги йилларда Янгиқўрғон туманининг Нанай, Мамай, Заркент ва Қизилёзи маҳаллаларида туристик салоҳиятни янада ошириш, замонавий дам олиш масканларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Амалга оширилаётган лойиҳалар туманга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонининг ортиши, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда аҳоли даромадларининг кўпайишига хизмат қилади.
Хусусан, Қизилёзи маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Подшо ота» сойида замонавий сунъий кўл барпо этиш, пиёдалар йўлакчасини қуриш ҳамда қуёш панеллари орқали ишловчи ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
💰 Лойиҳанинг умумий қиймати 9,5 миллиард сўмни ташкил этади.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги «2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–49-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов объектда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар ҳамда лойиҳа доирасида яратиладиган имкониятлар билан танишди.
Мутасаддилар билан лойиҳани сифатли амалга ошириш, ҳудудда сайёҳлар учун замонавий ва хавфсиз шароитлар яратиш юзасидан фикр алмашилиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 2