Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI – E'TIBOR MARKAZIDA
янв.21
MUSTAQILLIK MAHALLASIDA XOTIN-QIZLAR FAOLI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLA YETTILIGI BILAN AMALIY MULOQOT: USTUVOR VAZIFALAR BELGILAB OLINDI
янв.21
ADLIYA BO‘LIMINING YARIM YILLIK AXBOROTI DOIMIY KOMISSIYADA KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
MOLIYA VA IQTISODIYOT BO‘LIMI XODIMLARIGA QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI
янв.21
MAHALLAGA BIRIKTIRILGAN TIJORAT BANKI VAKILI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
KO‘CHABOSHILARI BILAN UCHRASHUVDA QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI VA FUQAROLAR FIKRLARI O‘RGANILDI
янв.21
HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
SO‘FI MAHALLASIDA SAYYOR QABUL O‘TKAZILDI
“ОҒИР” МАҲАЛЛАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ОҒИР” МАҲАЛЛАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида “оғир” тоифага киритилган 4 та — “Қутлуғтол”, “Обод”, “Салмон” ва “Тиллатепа” маҳаллаларида амалий ишлар бошлаб юборилган.
Мазкур маҳаллаларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш ҳамда барқарор иш ўринларини яратиш мақсадида жами 12 млрд сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.
Ҳозирда дастур доирасида “Обод” маҳалласида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна мазкур маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, “OZOD” МЧЖ томонидан 600 млн сўм маблағ ҳисобидан 1 километр узунликдаги канализация тармоғини тортиш ишлари якунланди.
Бу каби ишлар маҳалла аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши томонидан мазкур ишлар ижроси доимий депутатлик назоратида олиб борилмоқда.

Slide 1 of 2