Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

"Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг 2026 йил 11 февралдаги VII-16-16-1-25-K/26-сонли қарори билан тумандаги 4 та маҳалла “Оғир” деб топилиб, маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштиришга қаратилган Манзилли дастур тасдиқланган эди.

Манзилли дастур доирасида “Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласида ҳам муҳим ишлар амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур дастур ижросини назорат қилиш мақсадида, туман Кенгаши котибияти мудири А. Мадумаров ва бош мутахассис И. Юсуповлар томонидан “Шувоқзор-Бойкечик” маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Slide 1 of 8